Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Кейлор Навас «Севилья»га қарши (4:0) Испания чемпионати 30-турида пенальтини қайтариб, клубнинг собиқ посбони Икер Касильяснинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Навас учрашувнинг 27-дақиқасида Кевин Гамейро томонидан амалга оширилган 11 метрлик жарима зарбасини қайтариб, жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида қайтарилган пенальтилар сонини учтага етказди. Шу тариқа, Коста-рикалик футболчи 2008/09 йилларда Икер Касильяс қайд этган рекордни такрорлади.
Қайд этиш керакки, 29 ёшли дарвозабон жорий мавсумда фақатгина «Валенсия» ҳужумчиси Дани Парехо томонидан амалга оширилган пенальтини қайтара олмаган.
Изоҳ (0)