Кеча, 18 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра, «Барселона» клуби чорак финалда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. «Атлетико» директори Клементе Виллаверде бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрини билдирди, деб хабар беради «Sports.ru».
«Қуръага кўра, рақибимиз ‘Барселона’ бўлди ва биз буни қабул қиламиз. Каталонияликларга қарши курашиш керак, имкониятларимиз 50 га 50. Испания чемпионатида қанчалик кучли эканимизни кўрсатдик. Барча рақиблар қийин. Уларни ҳурмат қилиб, бор маҳоратимизни кўрсатишимиз керак», – дейди Клементе Виллаверде.
Маълумот ўрнида, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги дастлабки учрашув 5 апрель куни, «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 13 апрель куни, Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида ўтказилади.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)