«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси сафида футбол бўйича Америка Кубогида ҳам, Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этишни хоҳлаётганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Ёзда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари ҳамда Америка Кубогида иштирок этишни хоҳлайман. Мен 24 ёшдаман ва кучим етарли. Футболдан йил бўйи лаззатланмоқчиман», – дейди бразилиялик футболчи.
Аввалроқ, Бразилиянинг миллий ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Карлос Дунга «Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг ҳар иккала турнирда мамлакат термаси сафида иштирок этишини хоҳлаётгани, бироқ «Барселона» раҳбарияти бунга қаршилик қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)