Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

18 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: Facebook / Адҳам Атажанов

Фото: Facebook / Адҳам Атажанов

1. Ўзбекистон ижобий фикрлайдиган давлатлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Тадқиқотда жаҳоннинг 140 мамлакатидан 147 минг респондент иштирок этган.

2. Тошкентда янги метро бекатлари қурилиши давом этади. Бундан ташқари, «Олмазор» метросидан Сергели даҳасигача тезюрар трамвай йўли қурилади.

3. Тошкентдаги «Жўрабек» жомеъ масжидига биринчи ғишт қўйилди. Ўтган йилнинг апрель ойида Яшнобод туманида жойлашган бу жомеъ масжидида ёнғин содир бўлган эди.

4. Тошкентдаги Жанубий вокзал яқинида ер чўкиши кузатилди. «Жанубий вокзалда 3D фото чиза бошладилар. Тошкентда биринчи марта!», — деб ёзади фойдаланувчи киноя билан.

5. «ПСЖ» «Манчестер Сити» билан, «Боруссия» эса «Ливерпул» билан қачон ўйнайди? 18 март куни Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси чорак финалига қуръа ташланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар