Брунейнинг Royal Brunei авиакомпанияси бутунлай аёллар экипажи бошқаруви остидаги самолёт билан Саудия Арабистонига рейсни амалга оширди, деб хабар бермоқда «РБК».
Капитан Шарифа Царена Сураини, учувчилар Надиа Хашием ва Сариана Нордин лайнер бошқарувини 23 февралда олган бўлса ҳам, ОАВ бунга эндигина эътибор қаратди.
Шарифа Царена Сураини уч йил муқаддам Жануби-Шарқий Осиёда самолёт экипажи капитани этиб тайинланган биринчи аёл бўлди. Унинг бошчилигидаги экипажнинг Саудия Арабистонига рейс амалга ошириши диққатга сазовор ҳодиса бўлди, негаки ушбу давлатда аёлларга ҳатто машина ҳайдаш ҳам норасмий тақиқланган. Охирги пайтларда саудиялик аёллар тартибни юмшатиш мақсадида ижтимоий тармоқларда бир қанча кампаниялар ўтказди.
Изоҳ (0)