Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда ўтказилаётган ядровий синовлар сонини оширишга чақирди. Бу ҳақда, Шимолий Кореянинг KCNA агентлиги тарқатган баёнотга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Республика раҳбари бу топшириқни ядровий тадқиқотлар сектори олимлари ва техник мутахассислари билан учрашувда берди.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни КХДР Япон денгизига қарата яқин масофага парвоз қилувчи иккита ракетани учирди.
Изоҳ (0)