Гондурас пойтахти Тегусигальпада содир бўлган отишмада ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида рўй берди. Полиция либосидаги беш нафар номаълум шахс бильярдхоналардан бирига машинада яқинлашиб, АК-47 автоматларидан ўт очди. Саккиз киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонада оламдан ўтди.
Гондурасда ҳар куни ўртача 16 марта қотиллик юз беради. Уларнинг аксарияти наркобизнес ва товламачилик билан боғлиқ бўлади.