Жануби-Шарқий Осиёнинг энг камбағал давлатларидан бўлган Камбоджанинг ҳаёти акс этган суратлар TravelAsk сайти томонидан тақдим этилди.
Камбоджа халқи бой яшамайди. Уйларнинг аксарияти чайлалардан фарқ қилмайди. Одамлар тўр беланчакларда ухлайди, ошхона эса кўчага — айвон тагига олиб чиқилади. Ҳатто баъзилар ҳожатхона ўрнида бутазорлардан фойдаланади. Болаларга дарслар мактабларда эмас, омборхоналарда ўтилади. Одамларнинг бир қисми дарёлар, сувлар ўртасида яшаб, қайиқда ҳаракатланади. Камбоджа пойтахти Пномпенда сартарошлар, Ҳиндистондаги каби, кўчада хизмат кўрсатади.
Ёмғирлар мавсумида Камбоджанинг кўпчилик қисми сув остида қолиб кетади, шу боис уйлар остида устунлар ўрнатилади.
Уйлар ичига беланчаклар ўрнатилади. Улар ётоқ вазифасини бажаради.
Камбоджада уйлар кичкина ва жуда кичкина бўлади. Ўнг бурчакда — меҳмонхона, олдинги қисмида — ошхона, чап томонда — даҳлиз. Шундай қилиб, битта уй 2х2 метр майдонга жойлашади.
Баъзи оилаларнинг телевизорлари бор.
Ошхона ва бошқа қулайликлар уйга сиғмагани сабабидан ташқарига олиб чиқилади.
Камбоджаликлар бундай ошхоналарда қўшнилар билан суҳбат қуриб ўтиришни яхши кўради.
Юк машиналарида олиб келинган муздан ҳар бир киши ўзига керак парчани арралаб олади.
Йўл бўйидаги қаҳвахона.
Маҳаллий гипермаркет.
Гипермаркетнинг ичи.
Машина деярли ҳеч кимда йўқ, кўплар мопедда юради. Бензин пластик идишларда сотилади.
Қишлоқ мактаби.
Сув устидаги қишлоқ. Уй яқинига балиқ овловчи ускуна ўрнатилган. Унга тўр уланиб, сувга тушириб қўйилади.
Қуруқликда бўлганидек, сувдагилар ҳам беланчакларда ухлайди.
Каналлар бўйлаб аҳоли қайиқларда қатнайди.
Бу эса пойтахт Пномпен.
Шаҳарда машиналар деярли йўқ.
Симлар кўплигидан осмоннинг ярми ёпилиб қолади.
Шаҳар қаҳвахонаси.
Сартарошхона.
Изоҳ (0)