«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ҳимоячи Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Пересдан ўзларини трансферга қўйишни сўради. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
El Chiringuito’нинг хабар беришича, Испания чемпионати 26-турида «Атлетико»дан учралган (0:1) мағлубиятнинг эртаси куни Роналду ўзини трансферга қўйиш борасида Флорентино Пересга мурожаат қилган, бироқ клуб президенти португалиялик футболчини тинчлантириб, уни шошилмасликка ва қолган ўйинларга эътиборни қаратишга чақирган. Ўз навбатида, Серхио Рамос бошқа клублардан тушаётган таклифларни кўриб чиқишни Пересдан илтимос қилган.
Изоҳ (0)