Канадада хоккей учрашуви чоғида Шербрукнинг «Хоки-Экспертс» ёшлар жамоасининг 21 яшар ўйинчиси Оливье Маркотт полиция томонидан ҳибсга олинди. Meduza нашрининг маълум қилишича, ўйиндан четлаштирилган Оливье жаҳл устида ҳакамга ташланди, аммо тез орада икки нафар ҳакам уни енгиб, муз устига йиқитди.
Шундан сўнг музга навбатчи полициячилар чиқиб, ўйинчини олиб кетди.
Хоккейчи ўша куниёқ озод қилинди, унга қарши ҳеч ким шикоят қилмади.
«Хоки-Экспертс» жамоаси 9:3 ҳисобида енгилиб, плей-офф босқичидан чиқиб кетди.
Изоҳ (0)