Боливия ғарбида йўловчи автобусининг юк машинаси билан рўпарадан тўқнашиб кетиши натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Яна 20 киши жабрланди, деб хабар беради «ТАСС».
Цистернали юк машинасининг ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда мувозанатни йўқотган ва қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, автобус билан тўқнашиб кетган. Маҳаллий полиция маълумотларига қараганда, куни кеча авария оқибатида ёғ тўкилиб кетиши трассада ҳаракатланишни қийинлаштирган.
Автобус ҳайдовчиси, унинг ёрдамчиси ва тўрт нафар йўловчи ЙТҲ оқибатида қурбон бўлган.
Изоҳ (0)