АҚШ Адлия вазирлиги суд орқали Apple компаниясини яна 12 та смартфоннинг блокировкасини очишга мажбурлашга уринмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Адлия вазирлиги айнан қайси ишлар бўйича Apple’дан телефон маълумотларини беришни талаб қилаётганлигига аниқлик киритилмаган. Манбаларда фақат бу терроризм билан боғлиқ эмаслиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни АҚШ суди Apple’дан Саид Фаруқнинг мобил ускунаси маълумотларини ололмаётган ФҚБ ходимларига махсус дастурий таъминот тақдим этишни талаб қилган эди.
Apple компанияси эса террорчининг телефонини бузишни сўраган ФҚБ билан компания ўртасидаги можаронинг миллий хавфсизлик ва шахсий эркинликка таъсирини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси ёки эксперт гуруҳи тузишга чақирди.
Изоҳ (0)