Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг 5-ўрин учун учрашувида Австралия терма жамоаси Қирғизистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда «Championat.asia».

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Дейн Меррин, Грент Линч ва Грегори Жиовеналининг голларига қирғизистонликлар фақат бир марта Эмил Канетовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтара олди.

Шундай қилиб, Австралия термаси 2016 йил сентябрь—октябрь ойларида Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси номидан иштирок этадиган бешинчи жамоага айланди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги жаҳон чемпионатида Осиёдан беш жамоа иштирок этади. Австралияга қадар Ўзбекистон, Эрон, Таиланд ва Ветнам терма жамоалари ҳам ЖЧ—2016 йўлланмасини қўлга киритган эди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати—20165-ўрин учун учрашув19 февраль, жума

Австралия — Қирғизистон 3:1 (2:0)Голлар: Дейн Меррин (6), Грент Линч (20), Грегори Жиовенали (32) — Эмил Канетов (37).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида