Австриянинг Альп тоғларида қор кўчиши оқибатида беш нафар чехиялик сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция берган маълумотларга асосан Meduza хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, қор уюми остида яна 12 нафар одам қолиб кетган. Жабрланганларнинг аниқ сони маълум эмас.
Ҳодиса Инсбрук шаҳридан 40 километр жануби-шарқда жойлашган Ваттенталь курортида содир бўлган.
Изоҳ (0)