Хитойнинг жануби-ғарбидаги пиротехника воситалари ноқонуний равишда ишлаб чиқарилган уйда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўн киши зарар кўрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Гуйчжоу провинциясидаги қишлоқларнинг бирида юз берган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна тўрт киши уй вайроналари остида қолиб кетиб, кейинчалик ўлик ҳолда топилди. Шунингдек, фожиа оқибатида турли тан жароҳати олган ўн киши шифохоналарга юборилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Қутқарув ишлари якунланиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда.
Изоҳ (0)