Зика безгагини келтириб чиқарувчи вируснинг тарқалиши Рио-де-Жанейрода август ойида ўтказилиши лозим бўлган Олимпиада ўйинларининг бекор бўлишига олиб келмайди. Бу ҳақда Бразилия президенти фуқаролик девонхонасининг раҳбари Жакис Вагнернинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Шу билан бирга, у ушбу касалликнинг ҳомиладор аёллар учун қандай хавфни юзага келтиришини таъкидлаб ўтди. «Жиддий деб айтиш мумкин бўлган хавф ҳомиладор аёлларга тааллуқлидир. Шундан кўринадики, бу хавфдан йироқ бўлиш учун уларга Олимпиада давомида Рио-де-Жанейрога келиш тавсия этилмайди», — деб таъкидлади мансабдор.
1 февраль, душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий ва Шимолий Америка мамлакатларида Зика безгагининг авж олишини халқаро соғлиқни сақлаш учун фавқулодда вазият деб эълон қилган эди.