Microsoft’нинг Android учун яратган будилник дастурини селфи олгандан сўнг ёки бошқа икки ҳаракатдан бирини бажаргандан сўнг ўчириш мумкин бўлади. Бу ҳақда The Verge нашри маълумотига таяниб, «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.
Google Play’дан юклаб олиш мумкин бўлган Mimicker Alarm дастури одатдаги будилник каби ишлайди – белгиланган соатда одамни уйғотади. Бироқ уни ўчириш учун учта ҳаракатдан бирини бажариш талаб этилади.
Улардан ҳар бири ноодатий: будилник сизга селфи олишни ва бунда қайсидир ҳис-туйғуни ифодалашни таклиф қилиши, тез айтишни аниқ қилиб айтиб беришни ёки бирор рангдаги буюмни топиб, унга камерани яқинлаштиришни сўраши мумкин.
Ўчириш тугмасини босганингиздан сўнг, Mimicker Alarm юқоридаги ҳаракатлардан бирортасини бажаришингиз учун 30 сония вақт беради. Агар шу вақт ичида сиз ҳаракатни бажаришга улгурмасангиз, будилник сизни яна ухлаб қолди деб ҳисоблаб, мусиқа чала бошлайди.
https://www.youtube.com/watch?v=VWJyCYkMc3Y
Изоҳ (0)