Ўзбекистонда 3840×2160 пикселли 4К экранига эга биринчи мобил қурилма — Sony Xperia Z5 Premium смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Телефон камерасидаги тезкор автофокус (0,03 сония) билан ҳам мақтана олади.
Қурилма корпуси пўлат ром билан ҳошияланган бўлиб, қора рангда. Корпус IP65/68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган. Смартфон, шуингдек, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.
Sony Xperia Z5 Premium 23 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, Snapdragon 810 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотирага эга. У Android 5.1 операцион тизимида ишлайди. Батареяси сиғими 3430 мА/с ни ташкил этади.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Sony Xperia Z5 Premium 4,2 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.
Қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)