Шимолий Синай провинциясининг маъмурий маркази, Эл-Ариш шаҳридаги ҳарбий кучлар постига ИШИД гуруҳига алоқадор бўлган жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида Миср Ички ишлар вазирлигининг беш нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар полиция офицери, сержант ва ИИВ сафида хизмат ўтаётган аскар бўлган.
Бундан ташқари, ўн нафардан зиёд киши яраланган.
Изоҳ (0)