Леонардо Ди Каприо ва Бри Ларсон «Ўлимдан қайтган» ва «Хона» фильмларида ўйнаган роллари учун АҚШ кинотанқидчиларининг Critics’ Choice мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда A&E телеканали томонидан намойиш этилган тақдимот маросимига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Энг яхши актёр йўналишида Леонардо Ди Каприо билан бирга «Қора Месса» фильмида рол ўйнаган актёр Жонни Депп, Мэтт Дэймон («Марслик»), Эдди Редмейн («Даниялик қиз»), Майкл Фассбендер («Стив Жобс») ва Брайан Крэнстон («Трамбо»)лар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Бри Ларсондан ташқари Кейт Бланшетт («Кэрол»), Женнифер Лоуренс («Жой»), Шарлотта Ремплинг («45 йил»), Сирша Ронан («Бруклин») ва Шарлиз Терон («Телба Макс»)лар ҳам энг яхши актриса унвонига номзод бўлган эди.
300 га яқин танқидчидан иборат бўлган АҚШ Кинотанқидчилари ассоциацияси (BFCA) мукофоти ҳар йили берилади. BFCA АҚШ ва Канаданинг энг йирик кинотанқидчилар ассоциацияси ҳисобланади.
Изоҳ (0)