Euro NCAP мутахассислари машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг энг хавфсиз автомобиллари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Рейтингни тузишда ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчилар ҳимояси, шунингдек, болалар ва пиёдаларнинг хавфсизлиги ҳамда ёрдамчи хавфсизлик тизимларининг мавжудлиги эътиборга олинди.
Экспертларнинг таъкидлашича, Volvo XC90 кроссоверлар ўртасида краш-тестлардан ўтиш соҳасида рекорд ўрнатди. Автомобилнинг хавфсизлик тизимлари 100 фоиз кафолат кўрсаткичини, катталар ҳимояси бўйича эса 97 фоиз кўрсаткични қўлга киритди.
Шу тариқа аъло даражадаги кўрсаткичлар туфайли Volvo XC90 умумий рўйхатда биринчиликни эгаллади.
Volvo’дан ташқари энг яхши оилавий автомобиль деб топилган Infiniti Q30 ҳамда Mersedes-Benz GLC ва Jaguar XE автомобилларининг хавфсизлик кўрсаткичлари таъкидлаб ўтилди.
Volkswagen Touran энг хавфсиз компактвен, Mazda MX-5 эса энг яхши родстер деб топилди.
Рейтингдаги етакчи ўринлардан Renault Espace, Ford Galaxy ва Ford S-Max ҳам жой олди.
Изоҳ (0)