Яқин кунларда Шимолий Корея ядровий қуролни синовдан ўтказганлиги сабабли, Сеул қуролсизлантирилган ҳудудда КХДРга қарши тарғибот эшиттиришларини давом эттиради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг матбуот анжуманида қилган баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Бундан буён, ҳукумат фуқароларимизни ишончли ҳимоя қилган ҳолда, Шимолий Корея аҳолисига ҳақиқатни етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом этади», ― деди президент.
Унинг таъкидлашича, «тоталитар тузумга қарши энг қудратли куч бу ― ҳақиқатдир».
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳукумати 8 январдан КХДР билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар тармоғи орқали тарғибот эшиттиришларини қайтадан бошлади. Эшиттиришлар чегарадан 24 км ичкаригача эшитилади. Бунга жавобан Шимолий Корея ҳам Жанубий Корея билан чегарада овоз кучайтиргичлар орқали эшиттиришларни йўлга қўйди.
Изоҳ (0)