Янги йил кечаси Францияда безорилар томонидан 804 та автомашина ёқиб юборилди. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнев берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга кам бўлиб, 2014 йилда 940 та автомашина йўқ қилинган эди. Шу билан бирга, қўлга олинган безорилар сони икки баробарга ошиб, уларнинг сони 622 кишига етди. Ушланганларнинг 368 нафари вақтинчалик ҳибсга олинди.
Францияда Янги йил оқшоми ноябрь ойида Парижда юз берган бир нечта терктлардан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат муҳитида кечди. 10 минг нафар ҳарбий, бир неча минг полициячи ва жандарм шаҳарларнинг кўчаларида навбатчилик қилди.
Изоҳ (0)