Америкалик дунёга машҳур мусиқачиси ва жаз усулида пианино чалувчи Нет «Кинг» Коулнинг қизи, хонанда, қўшиқлар муаллифи ва актриса сифатида танилган Натали Коул 65 ёшда Нью-Йоркда вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Вести» хабар қилмоқда.
Коул нуфузли «Грэмми» мусиқа мукофотининг тўққиз карра соҳиби бўлиб, у телевидение ва кинофильмларда ҳам рол ижро этган.
Натали Коул мусиқий фаолиятини бошлаётганда R&B услубида хониш қилиб келган, кейинчалик эса унинг рэпертуарида поп ва жаз мусиқалари пайдо бўлди.
Изоҳ (0)