Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида номаълум шахснинг қуролли хужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, камида уч киши яраланди. Бу ҳақда The Associated Press агентлиги берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Жиноятчи шаҳарнинг марказидаги майхонага бостириб кириб, у ерда бўлган одамларга қарата ўт очган. Номаълум шахс воқеа содир бўлган жойдан полиция келгунга қадар қочиб кетишга улгурган.
Ўқ отган шахснинг фаластинлик бўлганлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)