Аргентинада 2016 йил 1 январга ўтар кечаси бир нечта воқеа сабаб бўлиб, саккиз киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, яна бир киши пичоқдан яраланиб вафот этди. Шунингдек, ўнлаб киши бевосита Янги йил байрамини нишонлаш вақтида яраланди.Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида 42 киши енгил тан жароҳати олди.
Асосан, мушак отиш вақтидаги муаммолар жароҳат олишга сабаб бўлган бўлсада, айрим ҳолларда оддий ҳодисалар ҳам қайд этилган. Мисол учун, бир нечта аргентиналик шампан виносини очаётиб ярланган.
Изоҳ (0)