Йил якунларини сарҳисоб қиларкан, Калифорния Фанлар академияси 2015 йилда кашф этилган жониворлар ва ўсимлик турлари тасвирланган суратлар сериясини тақдим этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 2015 йилда академия олимлари томонидан 102 турдаги янги жонли мавжудотларга таъриф берилди. Академия профессори Мег Лоуманнинг сўзларига кўра, олимлар инсоният Ер юзида яшаётган тирик мавжудотларнинг фақат 10 фоизи ҳақида билади, деб тахмин қилади.
Tetronarce Cowley электр скати. Йиртқич, ўлжа ортидан 150 метр чуқурликкача шўнғич олади. Атлантика океани жануби-шарқий қисмида учрайдиган бу скат ўлжасини 45 вольт кучланишга эга ток билан уриб ўлдиради.
Prionopelta Dracula туркумига мансуб чумоли. Бу чумолининг олти тури Сейшел ороллари ва Мадагаскардан топилди. Бу тур чумолилар ёш турдошларини тишлаб, уларнинг гемолимфасини — қон вазифасини бажарувчи суюқлигини ичиши сабаб, Дракула шарафига номланган.
Cardioglossa congolia бақаси — Калифорния Фанлар академияси олимлари томонидан кашф этилган икки қурбақадан бири.
Янги Зеландия қирғоқлари яқинидан топилган Chimaera carophila.
Chelidonura alexis моллюскаси. Илк бор 2011 йилда таърифланган, бироқ тирик намунаси 2015 йилда топилди.
Plendidisim номли яна бир моллюска.
2015 йил моллюскалар кашфиётига бой бўлди. Уларнинг яна бир вакили — Doto greenamyerinew.
Ҳинд океани жануби-ғарбий қисмида учрайдиган мушуксимон акулалар оиласи вакили — Buthaelurus naylori.
Бунгача фанга номаълум ҳисобланган Chaetodactyla rainioae қўнғизи.
Milnesium туркумига мансуб «сув айиғи» сурати. «Сув айиқлари» олти оёқли, ҳар бир оёғида иккитадан тирноқчаси бўлган, сувда яшовчи микроскопик жониворлардир.
Чуқур сувларда яшовчи ўқчи-балиқларнинг янги тури — Navigobius vittaus.
Калифорния Фанлар академияси томонидан 2015 йилда таърифланган ўсимликлардан бири — Odontonema aliciae.
Микроскоп остидаги гулчанг — Odontonema aliciae.
Pseudomegachasma акуласининг тиши. Бу «янги» турнинг ёши 100 миллион йил атрофида. Олимларнинг тахминича, шу кунгача фанга номаълум бўлган ва қирилиб кетган акула, тишлари қўрқинчли бўлса-да, планктонлар билан озиқланган.
Яна бир янги қўнғиз тури — Scaphinotos hoodooensis.
Pison amabile қум аммофиласи. Бу ари ўлжасига найза санчиб, уни ўз инига судраб кетади.
Яна бир ари — Pseudoscolia aequatoria.
Изоҳ (0)