АҚШда юз берган тошқин Миссури штатига энг кўп зарар етказиб, бу ҳудудда сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Миссури штатида юзлаб одамлар ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Олдинроқ, АҚШнинг жануби-шарқидаги бир неча штатларида юзага келган торнадо ва сув тошқини қурбонлари сони 41 кишига етганлиги маълум қилинган эди.
Тошқин хавфи эълон қилинган ҳудудларда 18 миллиондан ортиқ одам қолмоқда.
[embed]https://youtu.be/X-WwOjRUVP8[/embed]
Расмийлар табиий офат етказган зарарга баҳо беришга тайёр эмас. Синоптикларнинг маълум қилишича, ҳудуддаги кучли қор ёғини давом этади.
Изоҳ (0)