«Ералаш» киножурналининг бадиий раҳбари 66 ёшли Борис Грачевский севган қизига оила қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Борис Грачевский 31 ёшли Екатерина Белосерковскаянинг туғилган кунида унга узук ҳадя қилди. Грачевский ҳамда актриса ва қўшиқчи Екатеринанинг ишқий муносабатлари ҳақида бир неча ой аввал маълум бўлди.
Режиссёрнинг биринчи хотини, телебошловчи Анна Панасенко билан ажрашганлигига бир йилдан кўпроқ вақт бўлди. Уларнинг никоҳида қизи Василиса дунёга келган. Қизча онаси билан «Ералаш»нинг асосчиси ажрашгандан сўнг уларга олиб берган уйда яшайди ва тез-тез отаси билан учрашиб туради.
Изоҳ (0)