Янги йил байрами арафасида етказиб бериш хизматларидан келадиган хатлар кўпаяди, бу кўплаб фойдаланувчилар совғаларни интернет орқали буюртма қилиши билан боғлиқ, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
«Касперский Лабораторияси» мутахассислари таъкидлашича, ёвуз ниятлилар ушбу ажиотаждан фойдаланиб, харидорлар шахсий маълумотларини қўлга киритади.
Фирибгарлар фойдаланувчиларни фишинг сайтида махфий ахборотни киритиш ёки зараркунанда дастурий таъминотни юклаб олишга ишонтирмоқчи бўлади. Улар кўпинча, гўёки, етказиб бериш хизмати қути устидаги манзилни ўқий олмаётганини айтиб, чекланган вақт ичида маълумотни қайтадан киритишни сўрайди.
Энг кўп FedEx ва DHL сайтларини қалбакилаштиришади. Фишинг манбаларини ҳақиқийларидан сайт манзилига ва сайт дизайнидаги баъзи хусусиятларга қараб фарқлаш мумкин.
Экспертлар огоҳлантиришича, электрон почтадаги линкни очиш керак эмас. Яхшиси, керакли сайт манзилини қўлда териш ва агар саҳифада нимадир шубҳали бўлиб кўринса, техник кўмак маркази билан боғланиб, ушбу муаммони ҳал этиш зарур.
Изоҳ (0)