Поп-хонанда Жастин Бибер тингловчиларга мурожаат қилиб, ўзи куйлаган «Love Yourself» композициясининг ўрнига Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизматининг хори томонидан рождество байрамларига бағишлаб хайрия сифатида куйланган «A Bridge Over You» қўшиғини харид қилишни сўради. Бу ҳақда Official Charts хабар қилмоқда.
Бибер шу йўл билан Британиянинг хит-парадидаги биринчи ўринни шифокорларнинг NHS хорига таъминлаб беришга қарор қилди.
23 декабрь куни, хит-парадда биринчи ўринни эгаллаб турган Биберга етиб олиш учун NHS хорининг қўшиғи яна 662 та нусхада сотилиши кераклиги маълум бўлди. Шундан кейин, канадалик хонанда ўзининг мухлисларига Twitter’да мурожаат қилиб, «Бир ҳафтага биринчи ўринда бўлмаслик ― табиий ҳол. Келинг, тўғри йўл тутайлик ва уларнинг ғалаба қозонишига ёрдам берайлик. NHS хорига омад», ― деб мурожаат қилди.
Шунингдек, Бибер хайрия қўшиғини харид қилиш ва юклаб олиш учун қўшиқнинг электрон манбасини кўрсатди.
[embed]https://youtu.be/T8qHXlShfUQ[/embed]
Сотилган қўшиқдан тушган даромадлар Британия соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш Фондига йўналтирилади.
Изоҳ (0)