«Олам гўзали — 2015» танлови ғолиблари интернетда ўзларининг макияжсиз суратларини намойиш этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Танлов финали арафасида унда иштирок этаётган 10 қиз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз табиий гўзалликлари акс этган суратларни жойлаштирди. Фотосуратларга #ConfidentlyBeautiful хештеги илова қилинган.
Ўзининг ҳақиқий ҳуснини кўрсатишдан қўрқмаган танлов иштирокчилари орасида Аргентина, Австралия, Индонезия, Ҳиндистон, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг вакиллари бор.
Қизлар ўзларининг бу суратлари билан уларнинг гўзаллиги пардозланган чеҳра эмас, балки ундан-да юқорироқ жиҳат эканлигига эътибор қаратишга уринган.
Изоҳ (0)