Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

15 декабрь, сешанба куни Россиянинг Архангельск вилоятида қулаган қанотли ракета «Машинасозлик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси» томонидан синовдан ўтказилган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Sputnik»

Фото: «Sputnik»

«Россия мудофаа вазирлиги полигонида саноат мутахассислари («Машинасозлик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси») томонидан қанотли ракета синови ўтказилган. Учирилганидан сўнг рўй берган кўзда тутилмаган ҳолат туфайли ракета белгиланган йўналишдан оғиб, Архангельскнинг Ненокса аҳоли пункти яқинида қулади. Ракета қулаган жойда саноат вакилларидан иборат комиссия ишламоқда», — дея маълум қилган вазирлик вакиллари.

Маҳаллий ОАВ ракета уч қаватли уйга қулаб тушгани, бинода ёнғин келиб чиққани ва аҳоли шошилинч равишда эвакуация қилингани тўғрисида хабар берди. Мудофаа вазирлиги қурбонлар ва жабрланганлар йўқлигини билдирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар