Узоқ Шарқ федерал университети, Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлинмаси олимлари ва уларнинг ҳамкасблари Охота денгизининг Курил ҳавзаси ҳудудида олиб борган экспедицияси давомида 500 га яқин денгиз организмини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Янги турлар SokhoBio экспедицияси доирасида 3,5 минг метрдан ортиқ чуқурликдан топилди. Бу билан Охота денгизи чуқур сув ости ҳаётининг камбағаллиги ҳақидаги қатъий фикрларни рад этишга эришилди.
Денгизнинг ушбу қисми жуда оз ўрганилган бўлиб, яқин вақтларгача уч минг метрдан ортиқ чуқурликдаги организмларнинг 50 га яқин тури ҳақида маълум эди, холос.
Тадқиқот кўрсаткичлари Охота денгизи макрофаунаси Япон денгизи билан таққосланганда етарли даражада бой эканлигини кўрсатди. Ҳатто, дастлабки натижалар Курил ҳавзасидаги аввал маълум бўлган организмлар сони 20 баробарга ортиқ эканлигидан далолат беради.
Изоҳ (0)