КХДР раҳбари Пхеньянда бўлиб ўтган кореялик молиячиларнинг учинчи конференцияси иштирокчиларига мурожаатида фаровон давлатни тезкорлик билан барпо этиш учун мамлакат молия тизимида кескин чоралар зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ишончли молиялаштириш манбалари миллий салоҳиятни кучайтириш йўли билан халқ жаннатини яратиш ва буюк фаровонликка эришиш учун зарурдир», — деди у.
КХДР бош вазири ўринбосари Ро Ду Чхоль мамлакатнинг молия соҳасидаги барча муваффақиятларига Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Иннинг ҳаракатлари туфайли эришилганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)