Ижтимоий тармоқларда Геминид метеорит оқимига гувоҳ бўлган фойдаланувчилар суратлар жойлай бошлади. TJournal уларнинг баъзиларини тақдим этди.
Аввалроқ Геминид метеорит оқимининг авжи 13—14 декабрь кунлари кечасига тўғри келиши, оқим фаоллиги унинг авжида соатига 100—120 метеоритгача етиши мумкинлиги хабар берилган эди.
«Унинг манбаси Фаэтон астероиди ҳисобланади. У йилнинг энг кучли оқимларидан бири бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чунки унинг барча қисмлари атмосферамизда ёниб кетади», — дейди Россия Фанлар академиясининг астрономия бўйича илмий кенгаши аъзоси Эдуард Кузнецов.
Фаэтон астероиди томонидан коинотга отилган зарралар оқимини 17 декабргача кузатиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)