Туркия ҳукумати 6 декабрь, якшанба куни Ироқнинг шимолига қўшимча аскар юбориш нияти йўқлигинин маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ироқ туркиялик ҳарбийларнинг ўзига тегишли бўлган ҳудудда жойлашганлиги сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқчи эканлигини маълум қилгач, шу қарор қабул қилинган.
Аввалроқ, Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ободий агар туркиялик ҳарбийлар 48 соат ичида Ироқ ҳудудини тарк этмаса, Бағдод уларга нисбатан ҳар қандай чора кўриш, шу жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиришини баён қилган эди.
Вазирнинг маълум қилишича, Туркия Ироқ ҳукуматининг рухсатисиз ўзининг ҳарбийларини жойлаштирган ва бу билан мамлакат мустақиллигини бузган.
Изоҳ (0)