АҚШдаги Grammy овоз ёзиш академияси мукофотининг номзодлари CBS телеканалининг маросимида эълон қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Кендрик Ламар мукофотнинг фаворитига айланди ва у мукофотнинг 11 та йўналиши бўйича номзод бўлмоқда.
Мукофотнинг «Йил альбоми» йўналиши бўйича Алабама Шакес гуруҳининг «Sound &Color» альбоми, Кендрик Ламарнинг «To Pimp a Butterfly», Крис Степлтоннинг «Traveller», Тейлор Свифтнинг «1989», The Weeknd’нинг «Beauty Behind the Madness» альбомлари номзодлиги киритилган.
«Йил ёзуви» мукофот турига эса D’Angelo and The Vanguard ижодига мансуб «Really Love» ёзуви, Марк Ронсоннинг «Uptown Funk», Эд Шираннинг «Thinking Out Loud», Тейлор Свифтнинг «Blank Space» ва The Weeknd’нинг «Can’t Feel My Face» ёзувлари талабгор бўлмоқда.
«Grammy» мукофотининг 58-тақдимот маросими 2016 йил 15 февраль куни Лос-Анжелес шаҳридаги Staples Center’да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)