Грузия президенти Георгий Маргвелашвили собиқ президент Михаил Саакашвилини мамлакат фуқаролигидан маҳрум этиш ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу ҳақда республика президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Михаил Саакашвили май ойида Украина фуқаролигини расман қабул қилган ва Одесса вилоятининг губернатори этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Грузия адлия вазирлиги мамлакат президенти Георгий Маргвелашвилига мурожаат қилиб, собиқ президент, Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилини республика фуқаролигидан маҳрум этишни тавсия қилган эди.
Изоҳ (0)