Камбоджа Қироллигида тиббий амалиёт билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлмаган шифокор 200 дан ортиқ одамга ОИВ касаллигини юқтирганликда айбланди ва 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Guardian нашриёти берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу воқеа, мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада молиялаштирилмаятганлигига ишора бўлиб, аҳоли лицензияси йўқ ёки фирибгар шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлиб қолмоқда.
55 ёшли шифокор Йем Чрин ишлатилган игналардан такроран фойдаланганлиги оқибатида Баттамбанг провинциясининг ғарбида жойлашган Рока аҳоли пунктидаги 270 кишига ОИВ инфекциясини юқтирганликда айбланди.
Жаҳон банки келтирган маълумотларга асосан, Камбоджада 100 минг кишига 0,2 та шифокор тўғри келиб, Афғонистоннинг кўрсаткичига яқин. Мьянма Республикасида ҳам малакали тиббиёт ходимларининг етишмаслиги кузатилиб, 100 минг кишига 0,4 шифокор тўғри келади. Мисол учун, Францияда ушбу кўрсаткич 3,2 шифокорни ташкил этади.
Изоҳ (0)