Имконияти чекланган болалар (Болалар церебрал фалажланиши синдромига эга) учун ижод қилиш энг яхши дори бўлиб ҳисобланади. Улар илҳомланиб, ўзи, яқинлари ва ҳар биримиз учун қўлда ясалган ноёб асарларни яратмоқда, деб хабар беради «Про рекламу».
Улар қўлда ясаган майда-чуйда буюмлардан исталганини 3 декабрь, пайшанба куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар Республика болалар психоневрологик клиникасида бўлиб ўтаётган кўргазмада харид қилиш мумкин. Кўргазмадан тушган маблағ болалар билан ижодий ишларни олиб бориш учун материаллар олишга сарфланади. Нафақат майда-чуйда буюмларни харид қилиш, балки қўлда ясаладиган буюмлар учун ёрдамчи материалларни ҳам олиб келиш мумкин. Материаллар кўргазма кунидан ташқари, бошқа кунларда ҳам қабул қилинади.
Кўргазма манзили: Республика болалар психо-неврологик клиникаси, Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи кўчаси, 1.
Маълумот учун телефонлар: 267-73-50, 267-73-57, +998-99 813-31-33
Изоҳ (0)