АҚШ президенти Барак Обама 13 ноябрь куни Париждаги терактлардан бири содир этилган «Батаклан» театри олдига гул қўйди, деб хабар беради «Газета.ru».
Иқлим ўзгаришларига бағишланган саммитга етиб келган Обамани ҳодиса жойига Франция президенти Франсуа Олланд ва шаҳар мери Анн Идалго кузатиб келди.
АҚШ раҳбари театр деворига битта оқ атиргул қўйди, кейин эса бошини эгиб, одамлар фожиа юз берган жойга келтирган гуллар ва шамларга бир муддат қараб турди.
Эслатиб ўтамиз, Парижда юз берган бир қатор терактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)