2015 йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон-Латвия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик департмент директори Санита Пекале бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
2014-2016 йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш доирасида амалдаги икки томонлама ҳужжатлар рўйхати кўриб чиқилди. Шунингдек, турли соҳаларда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини янада ривожлантириш нуқтайи назаридан бир қатор битим лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Тадбирда Латвия Элчиси Эдгарс Бондарс иштирок этди.
Изоҳ (0)