Ўзи ясаган соатини бомба гумон қилиб, мактабга киришига рухсат берилмаган америкалик ўқувчи Аҳмад Муҳаммаднинг оиласи 15 миллион доллар товон пули талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Талабнома мактаб ва Аҳмаднинг оиласи истиқомат қилган Техас штатидаги Ирвинг шаҳрига қаратилган.
Адвокат Келли Холлингсвортнинг сўзларига қараганда, мактабда Аҳмад Муҳаммад етти нафар катта кишининг иштирокида бир ярим соат давом этган сўроққа жалб қилинган. Унга ота-онаси билан боғланишга рухсат берилмаган ва ҳуқуқлари ҳисобга олинмаган.
«Аҳмадга тинмасдан босим ўтказилиб, мактабга бомба нусхасини олиб келишга уринганлигини тасдиқловчи иқрорномани имзолаш талаб этилган», — деди адвокат Келли Холлингсворт.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни 14 ёшли Аҳмад Муҳаммад ўқитувчиларининг шикоятидан сўнг гўёки қўлбола бомба тайёрлагани учун полиция бўлимига олиб кетилган эди.
Изоҳ (0)