Ливия пойтахтидан шарқда жойлашган назорат пунктида миналаштирилган автомобилнинг портлаб кетиши натижасида беш киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айни вақтда ҳудудда ҳаракат олиб бораётган бирорта мухолифат гуруҳи ушбу воқеани ўз зиммасига олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, қуролли низолар оқибатида Муаммар Каддафий ўлдирилган 2011 йилдан бери Ливияда ўткир инқироз даври кузатиб келинмоқда.
Изоҳ (0)