Туркия ҳукумати Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиларини тирик қолган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳукумат уларни асирликдан озод этилишини таъминлаш борасида иш олиб бормоқда, деб маълум қилган туркиялик амалдорлардан бири.
«Икки учувчининг тирик эканлиги ҳақида олинган маълумотларга асосланиб, бизнинг бўлимларимиз уларни озод этиш иши билан шуғулланяпти», — деди амалдор.
Изоҳ (0)