Россия президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув чоғида Каспий денгизининг ҳаво ҳудуди хавфсизлиги борасида суҳбатлашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу борада юзага келадиган ноқулайликларни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилиш зарур. Бироқ шуни унутмаслик керакки, Россия бутун диққат-эътиборини ИШИД ва шунга ўхшаш террорчилар жамоасини йўқ этишга қаратган. Бугун террорчилар йиртқичлик билан шуғулланмоқда, улар ҳатто тинч аҳоли вакилларига ҳам шафқат қилмаяпти» — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, Суриядаги инқироз сиёсий йўл билан ҳал этилади. Бу борада у Эрон раҳбарияти билан музокара олиб борган.
Изоҳ (0)