Либерияда 15 ёшли ўспирин Эбола вирусидан вафот этди. Аслида эса 3 сентябрда Либерия ҳукумати мамлакатда Эбола вируси тугатилганини эълон қилган эди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Натан Гботое исмли ўспиринда Эбола аломатлари сезилгач, касалхонага ётқизилган эди. У 23 ноябрь, душанба куни мамлакат пойтахти Монровейдаги касалхонада вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Эбола вируси илк бор 2014 йилнинг февраль ойида аниқланган эди. Касаллик бошлангандан буён 11 минг нафар киши ҳалок бўлди, яна 28 минг нафари ушбу дард билан оғригани қайд этилган.
Изоҳ (0)