Британия ҳукумати тўртта янги атом сувости кемасининг қурилиши учун 31 миллиард фунт (47 миллиард доллар) маблағни мақсадли равишда йўналтиради. Бу эса қиролликнинг ядро қалқонига эга бўлишини таъминлайди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида тақдим этилган стратегик маълумотларида сўз юритилади.
Аввалроқ Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн амалдаги ҳукумат раҳбари Дэвид Кэмеронга мамлакат ядро қалқонини модернизация қилиш жараёни устидан назоратни унга топшириш юзасидан ультиматум қўйган эди.
Изоҳ (0)