Япониянинг Ибараки префектураси соҳиллари яқинида зилзила юз берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мамлакат Метеорологик бошқарув хизматининг маълум қилишича, 4,9 магнитудали зилзила Хонсю ороли қирғоғидан шарқда содир бўлган. Ер силкиниши эпимаркази Ибараки префектураси соҳиллари яқинида бўлиб, унинг ўчоғи 50 километр чуқурликда жойлашди.
Зилзила тўққизта префектура аҳолисига сезилди. Цунами хавфи йўқ, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)